Қозоғистон йилига қўшимча 50 минг тоннагача гўшт экспорт қилмоқчи

Гўшт чорвачилигида Австралия тажрибасини жорий этиш шундай имконият беради деб умид қилмоқда Қишлоқ хўжалиги вазири Аидарбек Сапаров. У бу ҳақда ҳукумат йиғилишида маълум қилган.
Шундай 14 та лойиҳа учун 29,3 млрд. тенге ($56,4 млн.) ажратиш ҳамда 500 млрд. тенге ($962,4 млн.) даромад олиш прогноз қилинмоқда.
❗️Ўзбекистон Қозоғистон гўштининг асосий импортёри. 2024 йилда мамлакат экспорт қилган 22,1 минг тонна мол гўштининг 20,7 минг тоннаси, 17,5 минг тонна қўй гўштининг 13,9 минг тоннаси Ўзбекистонга етказиб берилган.