Россия ўзаро муносабатлар яхшиланиб боргани сари АҚШни “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхатидан чиқариши мумкин — Кремл матбуот котиби

Дмитрий Песков “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхати қатъий эмаслигини ва вақт ўтиши билан қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби, шунингдек, Вашингтон ва Москва ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни қайта йўлга қўйиш учун катта салоҳият мавжудлигини ҳам қўшимча қилди.