Трамп Япония ва Жанубий Корея маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий қилди

Трамп Япония ва Жанубий Корея маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий қилди

АҚШнинг президенти Доналд Трамп Япония ва Жанубий Кореядан келтириладиган барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож тўлови жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда у ҳар икки давлат раҳбарларига юборган расмий мактубларда баён қилган.

“Биз ушбу давлатларнинг тариф ва нотариф тўсиқлари туфайли юзага келган савдо тақчиллигига барҳам беришимиз керак. АҚШ бозорида адолатли рақобат муҳитини тиклаш учун шундай чорани кўрмоқдамиз”, — дейилади Трамп баёнотида.

 

 

 

Трампнинг таъкидлашича, бу бож тўлови фақат ташқи маҳсулотларга нисбатан қўлланилади ва АҚШ ҳудудида ишлаб чиқараётган Япония ёки Жанубий Корея компанияларига тааллуқли эмас. Шу тариқа у маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқчи эканини билдирди.

Мутахассислар бу қарор икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларига жиддий таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқда. Япония ва Жанубий Корея ҳукумати ҳозирча бу борада расмий изоҳ бергани йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: