Туркиядаги ресторанда юз берган отишма оқибатида ўзбекистонлик аёл вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 5 июль куни Айдин вилоятидаги ресторанда официант сифатида ишлаб келган 35 ёшли ўзбекистонлик аёл отишма оқибатида бошидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 5 нафар шахс қўлга олинган, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Вафот этган аёлнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», – дейилади хабарда.