WP: Фирибгар сунъий интеллект ёрдамида ўзини АҚШ давлат котиби сифатида таништириб, америкалик ва хорижлик расмий шахслар, жумладан, уч нафар ташқи ишлар вазири билан ёзишмаларга киришган

Газета маълумотларига кўра, фирибгар шахс июн ойида Signal мессенжерида аккаунт яратиб, унда сохталаштирилган электрон почта манзилини кўрсатган. Натижада у Signal месеннжери ва SMS хабарнома орқали уч нафар ташқи ишлар вазири, бир штат губернатори ва Конгресс аъзоси билан боғланган.
The Washington Post’нинг ёзишича, фирибгар расмийларга сунъий интеллект асосидаги дастур ёрдамида Рубионинг овози ва ёзиш услубини тақлид қилган ҳолда матнли ва овозли хабарлар юборган. Ёзишмалар мазмуни ошкор қилинмаган. Расмийлардан бирор киши фирибгарнинг хабарларига жавоб бергани номаълум. Шу билан бирга, фирибгарнинг шахси аниқлангани ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.