CNN: АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш қарорини якка ўзи қабул қилган

«Пентагон раҳбари мазкур қарори ҳақида Оқ уйни хабардор қилмаган ва бу масалада ҳеч қандай рухсат олмаган», дея хабар бермоқда телеканал манбаларига таяниб.
CNN маълумотига кўра, Ҳегсетнинг қароридан АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва президентнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог ҳам бехабар бўлган.
«Мудофаа вазирининг бу ҳаракати АҚШ президенти маъмурияти ичида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди, чунки улар бу тўхталиш нима сабабдан рўй бергани ва уни Конгресс ҳамда Украина ҳукуматига қандай тушунтириш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда», дейилади CNN хабарида.
Аввалроқ Доналд Трамп Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганини айтган эди.