«Мана шу узукни тақсанг мусулмон бўласан!.. Бўлмаса, аҳволинг чатоқ!..» (видео)

«Мана шу узукни тақсанг мусулмон бўласан!.. Бўлмаса, аҳволинг чатоқ!..» (видео)

Мана шу узукни тақиб олиб, дунёдаги бор гуноҳларни қилиб юрсанг ҳам сенга ҳеч нима  бўлмайди. Тўғри жаннатга тушасан. Керак бўлса, қабрдаги савол-сўроқ ҳам бўлмайди. Бунинг учун сени айнан мана шу узук билан кўмишлари керак. Ундан кейинчи умринг ҳам ёмон узун бўлади. Набираларинг тўқсон, юзга кирганларидаям сен худди ўн саккиз ёшлидай юраверасан… Набираларингни қўлларига қараб қолмайсан. Шартта уйланасан. Ёшгинасига. У билан ҳам бемалол, у қаргунча яшайсан. Бола – чақалар ортирасан. Кейин яна мана шундай давом этаверади… Кейинчи, кейин бу узукни тақиб юрсанг, ёмон калланг зўр ишлайди. Роса соққа қиладиган одамга айланиб қоласан. Тупроқ ушласанг, олтин бўлади. Шунинг учун ҳам «вор закон»ларни ҳаммаси тақиб юришади!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: