Ота-онангизни ҳам, ўзингизни ҳам гуноҳга ботирманг!.. (видео)

Тўғри, ота-она учун ҳар нарса қилсангиз кам. Улар бу дунёда улуғларнинг улуғи! Бунга шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас!.. Бироқ ота-она ҳам банда. Уларга сажда қилинмайди. Агар сажда қилсангиз Аллоҳнинг қахрига учрайсиз. Саждага фақатгина Аллоҳ лойиқ… Мана шундай амални қилсангиз одамлар орасида, «вў-ў, қандай ажойиб фарзандлар», деган гапни оласиз, бироқ шунинг билан бирга ота-онангизни гуноҳга ботириб қўясиз!.. Катта гуноҳ. Бунисидан Аллоҳ асрасин!..
Бу йигитлар яхшилаб тавба қилишлари керак. Илмни мукаммал биладиган имомлардан маслаҳат олишлари керак!..