Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди — Khaama Press 

Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди — Khaama Press 

Нашр манбаларига кўра, Тожикистон ҳукумати афғонистонлик қочқинларни, жумладан, яшаш рухсатномасига эга бўлган ва иммиграция бўйича аризаларининг кўриб чиқилишини кутаётганларни қўлга олиш ва депортация қилиш кампаниясини бошлади

 

«Сўнгги ҳафталарда Тожикистон хавфсизлик кучлари ҳар куни ўнлаб афғонистонликларни, асосан эркакларни ҳибсга олмоқда. Улар иш жойларидан олиб кетилмоқда, оила аъзолари эса бу ҳақда хабарсиз қолмоқда», дея хабар бермоқда Khaama Press.

 

Маълумотларга кўра, Тожикистонда 13 мингдан Афғонистон фуқароси истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти “Толибон” ҳаракати 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келгач, мамлакатдан қочган собиқ амалдорлар ва ҳарбийлардир.

 

«Тожикистоннинг афғонистонликларни оммавий равишда чиқариб юбориш ҳаракати минтақавий тенденсиянинг бир қисми бўлиб, Эрон ва Покистон ҳукуматлари ҳам худди шундай чораларни кўрмоқда», дейилади Khaama Press хабарида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: