Зўр-ку!.. Спортдан бошқа яна қайсидир соҳада жаҳон чемпиони эканмиз?! (видео)

Яқинда картошка, ун, пиёз , мевалар… Умуман одам ейиши мумкин бўлган барча қишлоқ хўжлик маҳсулотлари «дами»ни олади. Биз янги эрага кирдик. Биз бемалол ҳеч нарса емасдан дори ичиб ҳам яшай оламиз. Биз керак бўлса, узоқ умр кўришда японларни ҳам ортда қолдириб кетамиз… Ўйлаб қарасам тозза майшат экан, уйда умуман овқат қилинмайди, демак, бозорлик «ухлади». Барча ошхона, кафе, ресторанлар ёпилган. Уларнинг ўрнига дорихоналар очилдган. Ҳаммасидан зўри, тўйларимизда бўлади. Столнинг устидаги ичимликлар, салатлар, овқатлар ўрнига дориларни териб қўямиз!.. «Қани ҳамма дорисини қўлига олсин! Мен тост айтаман!..» Йўларда блогерлар, журналистлар ўткинчилардан «сизни севган дорингиз?» деб сўрайди…