19 йил пора олиб келган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Кеча, 9 июль куни Лючжоу шаҳри суди Шинжон-Уйғур автоном райони халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Доу Вангуини порахўрликда айбдор деб топди. Бу ҳақида Kommersant.ru нашри ёзмоқда.
Хабар қилинишича, Доу Вангуи 2024 йил мартида тергов қилинган ва ўша йилнинг октябрида ҳибсга олинган. Терговда айбланувчи 19 йил давомида (2003-2022 йиллар) коррупция жиноятларини содир этганлигини аниқланган.
У Шинжонда турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний шартномалар тузган, Умуман олганда, унинг бу йўналишдаги ноқонуний даромади тахминан 229 миллион юанга (деярли 32 миллион доллар) баҳоланмоқда.