Буниси ҳақиқий!.. (видео)

Сунъий интеллект эмас. Одам. Тирик одам. Қўшиқ эса албатта оригиналмас. Асли ижрочиси бошқа. Аммо замонлар келадики, худди мана шунақасини қидириб қоласиз. Бир дўстим айтди. Япониядан туристлар келишибди. Улар жуда чиройли, ширин, ялтиллаб турган олмалар қолиб, қурт еганини қидиришга тушиб кетишди… Ҳа, худди шундай бўлиб қолади. Ҳамма ёқни сунъий интеллект босиб кетади. Сиз бўлсангиз тирик одамни қидирасиз. Фонограммада айтса ҳам…