Cергей Лавров ва Марко Рубио Украина, Эрон ва Сурия атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Cергей Лавров ва Марко Рубио Украина, Эрон ва Сурия атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

 

Россия ТИВ хабарига кўра, томонлар можароли вазиятларни тинч йўл билан ҳал қилиш, Россия-Америка иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлигини тиклаш бўйича ўзаро келишувни тасдиқлаган.

 

Рубионинг айтишича, АҚШ “имкон туғилган ҳар қандай пайтда” Россия билан алоқада бўлади.

 

Унинг сўзларига кўра, у Лавров билан Украина можаросини тугатиш бўйича йўл харитаси қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида «баъзи ғоялар»ни ҳам муҳокама қилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: