Лўлилар қабристонга ташланишди!.. (видео)

Чунки у ерда темир-терсак кўп эди. Бундай қимматбаҳо метал уларнинг жону диллари. Озгинаси фолон кило келади. Фолон килонинг нархи эҳ-ҳе… Яна уларнинг омадлари келиб қолди. Қабристондан қоровул йўқ экан. Бундай пайтда… Қанча қабр тошларнинг атрофи метал билан ўралган. Бундан ташқари негадир трубалар ҳам бор экан, қабристонда… Хуллас, буларни барини олиб бориб «металлом»га топширишса, анча бойиб қолишади… Бироқ, ишни охирлатишларига озгина қолганида битта қайсар қиз келиб қолди…