Она ўғлини кетмон билан чопиб ўлдирди!.. Сабаби даҳшат!..

Она ўғлини кетмон билан чопиб ўлдирди!.. Сабаби даҳшат!..

Қишлоғимиз четида жуда аҳил оила яшарди. Аммо 2 май куни қўрғонча маҳаллада фожеа юз берди. 40 ёшли она ўша куни соат 09:00 ларда ўз уйида 2011 йилда туғилган ўғлини ухлаб ётган ҳолда кетмон билан чопиб ўлдирди.
Судда онадан нега бундай қилгани сўралганда, кўзда ёш билан айтган сўзлари ҳаммани ларзага солди.
Онанинг айтишича, ўғли тун орасида бақир-чақир қилиб ҳаммани уйғотган. Она нима бўлганини сўраганида, ўғли интернетда қимор ўйнаб, уйни ютқазиб қўйганини айтган. Она уни тинчлантиришга ҳаракат қилганида, ўғил ҳатто онасини ҳам қиморга тикишга тайёрлигини айтиб, эртагача пул топиб бермаса уни ўлдиришини айтган.
Бундай сўздан чўчиган ва шок ҳолатга тушган она, ўғли ухлаб ётганда, уйдаги кетмон билан уни чопиб ўлдирган.
Қимор — инсонни тинчликдан, оиладан ва ҳалол ризқдан айирадиган шайтоннинг домидир. Биринчи ютуқ инсонни мағрур қилади, кейинги ютқизиш эса барчасини йўқ қилади. Қиморга берилган одам пул эмас, ўз бахти, шаъни ва оиласини тикканини билмай қолади. Унда ютқазган ҳам, ютган ҳам зарар кўради — бирида боридан айрилса, бошқасида исломий қадриятлардан айрилади. Ҳалол меҳнат инсонни юксалтирса, қимор унга қарама-қарши равишда тубанликка етаклайди.
Эсда тутинг: қимор ўйинида ютуқ йўқ, фақат пушаймонлик ва охиратдаги жавобгарлик бор.
Дўстларингизга ҳам юборинг: