Оқдарёда «мигрант» балиқ!.. (видео)

Илгари бунақаси бўлмаган. Замонлар ўзгариши билан пайдо бўлди. Бу ҳам ким қаерлардан яхши умидлар билан «бола-чақа» қилиш, кўпайиш давру даврон суриш умидида келган. Чунки, бу ерга келиб-кетганлар айтишган. Агар борсанг айшу-ишратда яшайсан. У ердаги ҳамма маҳаллий балиқлар қўлга олинган, сунъий ҳовузларга тиқилган. Дарёлар, ариқлар балиқсиз қолган. Шунинг учун емиш кўп. Мазза қиласан. Кейин хотин масласини ҳам дарров ҳал қилсанг бўлади. Чунки, қочган-пусган балиқларни бари урғочи. Кўпайишга мойил. Газини бос, дейишган. Ва у келган. Бироқ ниятига етиб-етмай, манави ярамаснинг қармоғига илиниб турибди!..