Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тахминий қиймати 5 млн. сўмлик мазкур гилам суднинг қонуний қарори қабул қилингунига қадар вақтинча олинди.

Қайд этилишича, “Тошкент–Алмата“ халқаро йўловчи поезди орқали чет давлатга чиқиб кетаётган йўловчининг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, юклари орасида 1 дона гилам борлиги аниқланди.

Маълумотларга кўра, гилам вақтинча сақловга олиниб, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида бадиий экспертиза тайинланган.

Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасига кўра, ушбу гилам бадиий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган маданий бойлик сифатида баҳоланиб, Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин эмаслиги маълум қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: