Украина Ғарбий Сибирдаги газ қувури портлатилганини эълон қилди — Bloomberg 

Украина Ғарбий Сибирдаги газ қувури портлатилганини эълон қилди — Bloomberg 

Агентликка кўра, Украина томони махсус операция ўтказгани ва бунинг натижасида Ханти-Мансий автоном округида жойлашган магистрал газ қувури портлатилганини билдирган. Қайд этилишича, ушбу қувур Россиянинг учта минтақасидаги мудофаа корхоналарига газ етказиб беради.

 

Вазиятдан хабардор бўлган Украина ҳарбий разведкаси вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган. Ҳужум нишони бўлган газ қувури йилига 2,6 миллиард куб метр газ ўтказиш қувватига эга бўлиб, Москвадан тахминан 3000 километр узоқликда жойлашган.

 

Манбанинг аниқлик киритишича, бу қувур Оренбург, Челябинск ва Свердловск вилоятларидаги ҳарбий корхоналарни газ билан таъминлаб келган. Бу минтақалар Ханти-Мансийдан бир неча минг километр узоқликда жойлашган.

 

Bloomberg ушбу хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини билдирган. Россиянинг газ транспорт тизимига эгалик қилувчи ва уни бошқарувчи “Газпром” компанияси эса бу борада расмий изоҳ бермаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: