Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА Россия Суперкубоги соҳибига айланди

ЦСКА Россия Суперкубогида «Краснодар»ни мағлуб этди – 1:0.
Ягона гол 48-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг «ҳарбийлар» ҳимоячиси Игор Дивеев томонидан киритилди.
Москваликлар сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев 79-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Беллашув Марко Николич ўрнига тайинланган янги бош мураббий Фабио Челестини бошчилигидаги ЦСКА учун биринчи ўйин бўлди.
ЦСКА тарихда саккизинчи марта Россия Суперкубогини қўлга киритди. «Қизил-кўклар» ғалабалар сони бўйича турнир рекордчиси «Зенит»га (9) яқинлашди.
«Краснодар» кетма-кет иккинчи мавсумда мамлакат Суперкубогида мағлуб бўлди.