Ҳозир пулимга айтаман, момонгни уч қўрғонидан кўрсатади!.. (видео)

Ҳали шошма тур, ҳали тўхтаб тур. Сен мени ким деб ўйлаяпсан! Мен бутун бошли «Гелик»и бор бойваччаман. Ҳозир, мошинам, пулларим бир бўлишиб ҳов анави ёқлардаги идораларнинг юмшоққина ўридиқларини эгаллаб олишган «ока»ларни барини йиғиб келади. Ана ундан кейин кўрасан! Ана ундан кейин сени кеккайган, яланғоч гавданг ҳам ҳеч бало қилиб беролмайди. Ҳали шошмай тур, ҳали шошмай тур… Пул-л-л-л-арим, манави мени икки марта жағимга туширди!.. Пуллари-и-и-им, буни қамаб ташланглар. Буни бўйнига бошқа айбларни ҳам юклаб ташланглар!..