Исроил наfaқат ўлдирмоқда, балки яраланганларни қутқаришга ҳам тўсқинлик қилмоқда

БМТ Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказишга қўяётган чекловлари юзасидан жиддий ташвиш билдирди.
Матбуот анжуманида БМТ расмий вакили Стефан Дюжаррик шундай деди:
«Ғазода ҳар бир кунлик уруш ўлимларга олиб келмоқда. Болалар азоб-уқубат ичида вафот этмоқда, одамлар гуманитар ёрдам олишга уринганида ўлдирилмоқда».
Дюжаррикнинг таъкидлашича, Ғазода ёнилғи танқислиги кескин кучайган.
«Охирги икки кунда биз тахминан 75 минг литр ёнилғи етказа олдик, бироқ бу ҳаётий муҳим хизматларни сақлаб қолиш учун талаб қилинадиган ҳажмнинг фақат кичик қисмидир», — деди у.
Агар Исроил чекловларни дарҳол бекор қилмаса, Ғазодаги асосий хизматлар тўхташи мумкинлигини таъкидлади.
Унга кўра, Исроил БМТ ёнилғисини Ғазо сектори шимолига киритишга рухсат бермаган ҳамда Газо шаҳрида вайрона остида қолган 18 нафар яраланган инсонни қутқаришга ҳам тўсқинлик қилган. Улар барчаси ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, пайшанба куни Исроил томонидан маъқулланган 15 та гуманитар миссиядан фақат 6 таси амалга оширилган.
Дюжаррик шунингдек қўшимча қилди: Исроил 130 кундан ортиқ вақтдан бери вақтинча тураржойлар қурилиши учун зарур қурилиш материалларини Ғазога киритишни тақиқламоқда.