Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Газета маълумотига кўра, Beechcraft King Air B200 самолёти Нидерландияга йўл олаётган бўлган, у парвозни бошлаганидан кўп ўтмай қулаб тушган. Ушбу русумдаги самолёт 7–9 нафар йўловчи сиғимига эга ҳисобланади.

Ҳодиса жойида полиция ва тез ёрдам ходимлари ишламоқда.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: