Ҳиндистонда кондиционер ҳароратига чеклов жорий этилади — AP News

Электр энергиясини тежаш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати кондиционерлар ҳароратини 20°C дан пастга туширишни тақиқловчи янги тартибни жорий қилмоқчи.
Энергетика соҳаси мутахассислари бу таклифни ижобий баҳолаган. Вазир қоида тез орада кучга киришини айтган, бироқ аниқ санани маълум қилмаган.
Расмийларнинг таъкидлашича, кондиционер ҳарорати ҳар бир даражага кўтарилганда тахминан 6 фоиз энергия тежалади.
Маълумот учун: Ҳиндистон дунёдаги энг йирик кондиционер бозорларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда ҳар йили 10 млн.дан 15 млн.гача кондиционер сотилади.