Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди

Президент фармонига мувофиқ, Администрация ва унга қарашли ташкилотларда 284 та лавозим қисқартирилди, такрорланувчи вазифалар оптималлаштирилди.
Энди Президент Администрацияси фаолияти 5 устувор йўналишга йўналтирилади:
🔸таълим
🔸бизнес
🔸суд-ҳуқуқ тизими
🔸тиббиёт
🔸сув ресурслари
Шунингдек, бу соҳаларда ислоҳотларни самарали олиб бориш учун Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.