«Ўрикзор» бозори ростдан бузиладими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ўрикзор савдо комплекси» ёпилиши ёки бузилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Маълумотга кўра, мажмуа ҳеч қандай қурилиш ёки реконструкция ишлари муносабати билан ёпилмайди. Ундаги барча объектлар ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз ишламоқда.