«Челси» роса «соққа»ни тагида қолди!..

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишдан бош мақсад пул қилиш эди. Шунинг учун клублар миқдори кўп бўлди. Боиси, қайси давлатдан жамоа қатнашган бўлса, ўша мамлакатларнинг телевидениялари трансляция ҳуқуқини сотиб олишди. Бу албатта озгина пул эмас. бундан ташқари хомий ташкилотлар ҳам кўп бўлди. Яна рекламалар ва чипталар сотувларидан тушган (чипта бироз оқсади) маблағлари ҳам эҳ-ҳе, қанчадан қанча отнинг калласидан катта бўлиб кетди. Ана шу пулларни бир қисмини, елиб-югуриб хизмат қилган жамоаларга бўлиб беришди. Қуйида ўшалар билан танишасиз!..