«Қоч, «Қора Қишлоқ» келяпти!..» (видео)

«Қоч, «Қора Қишлоқ» келяпти!..» (видео)

Кеча,Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадиони «ёнди»!.. Ростини айтсам, мен маҳаллалар ўртасидаги «ДХХ кубоги» бунчалик даҳшатли тус олади, деб ўйламаган эдим. Агар олдиндан ҳаваскорлар майдонга тушиб келишини билмасангиз, майдондаги футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кўриб, ҳақиқий профессионаллар, деб ўйлайсиз!..

Иштихон туманининг «Қора Қишлоқ» маҳалла жамоаси ва Қўшработ тумани маҳалла жамоаси финалда бир бирига рўпару келишди. Ростини, тан олиб айтиш керак. Ўйин давомида  «Қора Қишлоқ» роса «босди». Аммо омад кулиб боқмади. Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси эса янада даҳшат бўлди… Ўйинни томоша қилгани келган ҳар икки томоннинг мухлислари юракларини ҳовучлаб туришди. Сабаби, ҳар икки томон ҳам, биринчи «бешталик»да биттадан гол ура олишмади. Ана ундан кейин… У ёқ урса, бу ёқ ҳам гол уради. Ичинг ёнади. Тирноғингдан тортиб сочингни учигача ҳаяжон босади. Баъзан ҳатто нафас олишни ҳам унутиб қўясан!..

Омад, бахт қуши «Қора Қишлоқ»нинг бошига қўнди, чунки қўшработликлар хатога йўл қўйишди…

Шундай қилиб, Иштихон туманининг «Қора Қишлоқ» маҳалла жамоаси «ДХХ кубоги»нинг вилоятда чемпиони бўлиб, республика босқичига йўл олди!..

«Қоч, Қора Қишлоқ» келяпти!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: