DW: Украина Олий Радаси мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади

DW: Украина Олий Радаси мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади

Нашрнинг хабар беришича, 450 депутатдан 253 нафари янги ҳукумат таркибидаги 13 нафар вазир номзодини маъқуллаб овоз берди. Бош вазир ўринбосари ва рақамли трансформация вазири лавозимини Михаил Федоров эгаллади. Бош вазир ўринбосари Алексей Кулеба лавозимини сақлаб қолди. Учинчи бош вазир ўринбосари этиб Тарас Качка тайинланди.

Собиқ энергетика вазири Герман Галушенко Адлия вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. Энергетика вазирлигини Светлана Гринчук бошқаради. Игор Клименко Ички ишлар вазири, Сергей Марченко эса Молия вазири лавозимини сақлаб қолди. Иқтисодиёт вазири этиб Алексей Соболев тайинланди.

Рада ташқи ишлар вазири лавозимида Андрей Сибига қолишини алоҳида овоз бериш орқали маъқуллади (271 овоз). Мудофаа вазири этиб собиқ бош вазир Денис Шмигал тайинланди (267 овоз). Янги ҳукуматга Юлия Свириденко раҳбарлик қилади. Аввалроқ президент Володимир Зеленский Свириденконинг номзодини илгари сурган эди ва Рада депутатларини уни бош вазир лавозимига тасдиқлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: