Франция Ғазо аҳолиси учун мамлакатдаги кўплаб чекловларни олиб ташлади

Франциянинг Бошпана масалалари бўйича миллий суди Ғазо сектори барча аҳолисининг Францияда бошпана сўраш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилди. Илгари бундай ҳуқуққа фақат БМТнинг Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги (UNRWA) қарамоғидаги шахсларгина эга эди.
Франция суди қарорига кўра, эндиликда Ғазо секторидаги барча аҳоли Францияда “тўлиқ қочқин” (refugee status) мақомини ололади.
Бу эса уларга Францияда 10 йиллик яшаш, Франция паспортини олиш, ишлаш, таълим олиш, оилани олиб келиш ҳамда давлат ижтимоий ёрдамларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.