Инсон томонидан қабул қилинган энг ёмон қарор!..

Инсон томонидан қабул қилинган энг ёмон қарор!..

Америкада фаолият юритувчи веб-сайтлардан бири “Инсон томонидан қабул қилинган энг ёмон қарор нима?” деган саволни берганида, пост шу заҳотиёқ хитга айланди ва 47 300 та лайк ва 17 000 та шарҳ тўплади.
Қуйида айрим жавобларни келтириб ўтаман:
«1960 йилларда эколог Аллан Савори филлар чўлланишни келтириб чиқармоқда, деган хулосага келди. Бу 40 000 ҳайвоннинг йўқ қилинишига олиб келди. Дарҳақиқат, кейинчалик филлар чўлланишнинг олдини олиши маълум бўлди».
«Маонинг чумчуқларни зараркунандаларга қарши кураш кампаниясининг бир қисми сифатида йўқ қилиш қарори. Ўшанда экотизим бузилди ва чигирткалар сони сезиларли даражада ошди. Шунингдек, у уруғларни 1 метр чуқурликка экиш яхши илдиз ривожланишига олиб келади ва шунинг учун ҳосилдорлик яхшиланади, деб ўйлаган. Бироқ, унинг ҳукмронлиги даврида барча уруғлар нобуд бўлди ва тахминан 30 миллион киши очликдан ўлди».
«Имтиҳон комиссияси аъзосининг Гитлерни Вена Бадиий академиясига қабул қилмаслик тўғрисидаги қарори».
«Вабо эпидемияси пайтида шотландларнинг Англияга бостириб киришга қарор қилишлари».
«Бизга қўшни яшовчи камбағал мусаввирга дурадгорликда ёрдам берган бобомнинг қарори. Рассомнинг пули йўқ эди ва тўлов сифатида бир шиша шароб ёки расмини таклиф қилган. Менинг катта бобом бир шиша шаробни танлади. Унга Эдвард Мунчнинг расми ёқмаган».
«2003 йилда Бушнинг Ироққа бостириб кириш қарори. Оқибатда юз минглаб одамлар ўлди ва ИШИД пайдо бўлди».
«Британия Ҳиндистонини Покистон ва Ҳиндистонга бўлган Радклиф чизиғини чизиш қарори. Радклиф илгари ҳеч қачон Ҳиндистонда бўлмаган, аммо бу кўпчиликка афзал келган. Оқибатда диний низолар туфайли миллионлаб одамлар ҳалок бўлди».
«Султон Мурод IV нинг 1632 йилда сунъий қанотларида Босфор бўғозини кесиб ўтган (3.5 километр масофа) ихтирочи Ҳезарфен Аҳмет Чалабийни сургун қилиш қарори. Бунинг ўрнига султон авиацияга сармоя киритиши мумкин эди».
«Хун Сюцюаннинг давлат хизмати имтиҳонларига тайёрланиш ўрнига насроний миссионерини тинглашга қарор қилгани. Хун Исо Масиҳ унга ердаги жинларга қарши курашиш вазифасини ишониб топширганини даъво қилиб чиқади ва оқибатда 30 миллионча одамнинг ёстиғини қуритган тайпинлар қўзғолонининг етакчисига айланади».
«Apple асосчиларидан бири Роналд Уэйннинг 10% акцияларини 800 долларга сотиш қарори. Бугунги кунда улар тахминан 120 миллиард долларга тенг».
«Замонавий компьютерни ихтиро қилган Xerox компаниясининг (Xerox Alto 1973) компьютерларни оммавий ишлаб чиқармаслик ҳақидаги қарори. Машҳур ҳикоя шундаки, Стив Жобс бу ихтирога гувоҳ бўлган эди…»
«10 000 биткоинга иккита катта пицца сотиб олиш қарори. Бугунги кунда бу тахминан 1 190 000 000 долларни ташкил этади»
P.S: Хўш, азиз ўқувчи, сизнингча “Инсон томонидан қабул қилинган энг ёмон қарор нима?”
Сарвар Раҳимий
Дўстларингизга ҳам юборинг: