Мазза, а! Буларни орасида Ўзбекистон йўқ!..

Мазза, а! Буларни орасида Ўзбекистон йўқ!..

Хабарингиз бор, ЖЧ 3-саралаш босқичида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган олтита жамоа – Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари – 2025 йил 8 октябрдан 14 октябргача марказлаштирилган форматда кураш олиб бориш учун учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. «А» гуруҳи баҳсларига Қатар мезбонлик қилса, «B» гуруҳи учрашувлари Саудия Арабистонида ўтади.

Маросимни Шин Ман Гил билан биргаликда Ўзбекистон терма жамоаси устози Тимур Кападзе олиб борди.

«A» гуруҳи

Қатар

БАА

Ўмон

«B» гуруҳи

Саудия Арабистони

Ироқ

Индонезия

Ҳар бир гуруҳнинг иккинчи ўрин эгалари 2025 йилнинг 13 ва 18 ноябрь кунлари ФИФА плей-оффига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этади. Ғолиб ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: