Ўзбекистонликлар халқаро кемачилик компанияларининг круиз кемаларида ишлаш имкониятига эга бўлиши мумкин

Бу масалани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари йирик рекрутинг компанияси раҳбари билан муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Музокаралар якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон фуқароларини круиз компанияларига ишга ташкилий равишда жўнатиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширишга келишиб олдилар.