“Права” олиб бериш учун $1500 олган ППХ инспектори ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати инспектори танишига уни имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади.
Инспектор бу хизмати учун $1500 ва имтиҳон тўлови учун 1 млн 900 минг сўм олганда ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.