Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Ижтимоий тармоқларда “Чеченка” тахаллуси билан танилган блогер кичик ёшдаги болаларни ўзаро уриштиргани акс этган видео тарқалди.

Шундан сўнг, сенатор Жамила Бобоназарова мазкур ҳолатни кескин қоралаб чиқди.

“Бу соғлом онадан чиқадиган жараён эмас. Унинг кузатувчилари асосан ёш болали оналар экан, болаларнинг қўлига тиқили нарсалар бериб, бу тарзда тарғиб қилиш тўғри эмас. Бундай контентларни тармоққа жойлашни қоралайман”, — деди сенатор ва Болалар омбудсманини “Чеченка” фаолиятини текширишга ҳамда вазиятни назоратга олишга чақирди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ маълумотларига кўра, блогерлик билан шуғулланувчи А.Г. (1993 йилда туғилган) 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш пайтида кичик ёшдаги ўғли ва жиянини “ҳазил” тарзида уриштирган ва бу ҳолат тасвирланган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаштирган.

2025 йил 15 июль куни фуқаро Г.А. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаслик) бўйича жавобгарликка тортилди.

Ҳозирда мазкур оила мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: