Исроилнинг Сурияга қарши зарбалари кескин қораланиши лозим

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил томонидан Сурия ҳудудига амалга оширилган ҳаво ҳужумларини кескин қоралаб чиқди. Бу ҳақда вазирлик Эс-Сувайда вилоятидаги вазият юзасидан расмий баёнот чоғида маълум қилди.
«Исроилнинг бундай ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ нормаларини очиқдан-очиқ бузишдир ва Сурия Араб Республикаси суверенитетига таҳдид солади», — дейилади ТИВ билдирувида.
Москвада Сурия жанубидаги янги зўравонликлар босқичи юзасидан жиддий ташвиш билдирилди.
Россия томони ушбу ҳужумларни минтақадаги барқарорликка таҳдид сифатида баҳолар экан, барча томонларни халқаро ҳуқуқ ва давлат суверенитетига ҳурмат билан ёндашишга чақирди.