Жиззахда ноқонуний тарзда тупроқ қазиб олганларга чора кўрилди

Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида ноқонуний тарзда тупроқ қазиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Хусусан, Ғаллаорол тумани ҳудудида фуқаро О.С. ўз бошқарувида бўлган юклагич транспорт воситаси ёрдамида «Қашқабулоқ» МФЙ «Қорақўйли» қишлоғининг туман заҳира ер майдони ҳудудидан ноқонуний равишда тупроқ қазиб, ортириб кетмоқчи бўлган вақтида аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 11 баравари — 4 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга 2 миллион 450 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди. Ҳуқуқбузар жами 6 миллион 575 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Яна бир ҳолатда «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудида фуқаро А.Ш. ҳам ноқонуний равишда тупроқ қазиб, ортириб кетаётган пайтда тўхтатилди. Унга нисбатан ҳам МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 11 баравари — 4 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.