Жорий йилда 1 394 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Жорий йилда 1 394 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Жорий йилнинг шу вақтига қадар ўтказилган назорат тадбирларида 1 394 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Шу асосда 118,8 миллион куб метр табиий газ (294,8 миллиард сўм) ва 197,1 миллион киловатт-соат электр энергиясидан (327,5 миллиард сўм) ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу орқали давлат манфаатларига жами 622,4 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

1️⃣ Мисол учун, 2023–2025 йилларда автотранспортларга газ қуйиш компрессор шохобчаларида ўтказилган тезкор назорат тадбирлари натижасида жами 182 та ҳолатда 457,8 миллион куб метр, яъни қиймати 755,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.

Маълумот учун: 457,8 миллион куб метр табиий газ 91 419 та хонадоннинг йиллик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: