Рустем Умеров Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби этиб тайинланди

Рустем Умеров Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби этиб тайинланди

Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган Рустем Умеров Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (СНБО) котиби этиб тайинланди. Тегишли фармонни Украина президенти Владимир Зеленский имзолади .
Умеров 2023 йил сентябридан 2025 йил июлигача Мудофаа вазирлигини бошқарган.

14 июль куни Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага ўша пайтда ҳукуматни бошқарган Денис Шмигални мудофаа вазири лавозимига тайинлашни таклиф қилди. Шмигалнинг ўрнига эса кеча Юлия Свириденко бош вазир лавозимини эгаллади.

Умеров Украинанинг АҚШдаги элчиси лавозимига асосий номзод сифатида кўрсатилганди. Бироқ, охир-оқибат, дипломатик миссияни илгари Украина бош вазири ўринбосари — адлия вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган Ольга Стефанишина бошқариши аён бўлди.

“РБК-Украина” манбалари версиясига кўра , Умеров элчи бўлиб ишлаш ўрнига Россия билан музокараларга эътибор қаратади. Нашрнинг эслатишича, айнан у Истанбул форматидаги музокараларда Украина гуруҳига раҳбарлик қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: