Австралия Украйнага 49 та Abrams танкини етказиб берди

Австралия ҳукумати Украйнага 245 миллион австралия доллари қийматидаги 49 та M1A1 Abrams танки етказиб берганини маълум қилди. Мудофаа вазири Ричард Марлес баёнотида шундай дейилади: «Abrams танклaри Россиянинг ноқонуний ва ахлоқсиз босқинига қарши курашаётган Украйнага сезиларли ҳисса қўшади.»
Марлеснинг сўзларига кўра, танкларнинг катта қисми аллақачон Украйнага топширилган, қолганлари эса яқин ойлар ичида етказилади. Бу танклар Австралиянинг Украйнага ажратган 1,5 миллиард австралия доллари ҳажмидаги ҳарбий ёрдам пакетининг таркибига киради.