Бахтиёр Саидов Афғонистон бош вазири билан учрашди

Бахтиёр Саидов Афғонистон бош вазири билан учрашди

Кеча, 18 июль куни Кобулда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Афғонистон бош вазири Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Саидовнинг қайд этишича, Ўзбекистон томони биродар ва қўшни Афғонистон билан ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга интилмоқда.

 

Жумладан, ушбу учрашув давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темирйўли бўйича ҳадли битим муҳокама қилинган. Бу минтақавий интеграция йўлидаги муҳим қадам экани таъкидланган.

 

“Ўзбекистон ҳукумати инфратузилма, логистика, энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк вазифасини бажариши лозим, деб ҳисоблаймиз”, деб ёзган Саидов ўз саҳифасида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: