Лос-Анжелесда автомобил одамлар устига бориб урилди, 20 дан ортиқ одам жароҳат олди

Лос-Анжелесда автомобил одамлар устига бориб урилди, 20 дан ортиқ одам жароҳат олди

«Жароҳатланганлардан 5 нафарининг ҳолати ўта оғир, тахминан 10 киши эса оғир аҳволда», деб хабар берди шаҳар ёнғин ва қутқарув хизмати.

 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳодиса тунда Голливуд туманининг шарқий қисмида, Санта-Моника булварида содир бўлган. Ҳозирча автомобилнинг оломон устига бориб урилишига нима сабаб бўлгани номаълум.

Дўстларингизга ҳам юборинг: