Сергели туманида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Сергели тумани, Обиҳаёт кўчасида бир ойга транспорт ҳаракати чекланади ва автобус йўналишлари ўзгартирилади.
2025-йил 19-июлдан 18-августгача Обиҳаёт кўчасида иссиқ сув қувурлари алмаштирилиши муносабати билан автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Ушбу даврда қуйидаги автобусларнинг йўналишлари вақтинча ўзгартирилади:
184-сонли йўналиш – «Сергели ярмаркаси» бекатига қадар қисқартирилади;
40 ва 143-сонли йўналишлар – Янги Сергели йўли → Сўғдиёна → Жалойир → Обиҳаёт (ёпилмаган қисм) схема бўйича вақтинча йўналтирилади.