АP: Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган, юзлаб дарахтлар қулаб тушган. Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.
Гонконг маъмурияти тўфонга хавфлилик даражасининг энг юқори — 10-даражани берган. Ҳудудда жамоат транспорти ва паромлар ҳаракати тўхтатилган, шунингдек, тахминан 400 та авиарейс бекор қилинган.