Эрон Россия ўрнига Хитой қуролини танлади

Газо секторидаги оғир гуманитар инқироз ортидан яна бир бола — 4 ёшли Реззан Абу Захир ҳаётдан кўз юмди. Расмий фаластин ахборот агентлиги WAFA маълумотига кўра, қизалоқ “Шаҳидлар ал-Ақсо” шифохонасида очлик ва сурункали озуқа етишмовчилиги оқибатида вафот этган.
Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган. Тиббиёт муассасаларида етарли дори-дармон ва ўрин-койкалар мавжуд эмас.
БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам кўрсатувчи агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, 2024 йилнинг март—июн ойлари оралиғида 5 ёшгача бўлган болалар орасида озуқа етишмовчилиги даражаси икки баробарга ошган. Ҳозирда 17 минг бола сурункали тўйинмасликдан азият чекмоқда.
Бу фожиали вазият Исроилнинг 2023 йил октябридан бери амалга ошираётган “очлик блокадаси” сиёсати, яъни Газога гуманитар ва тиббий ёрдам киритилишига тўлиқ тўсиқ қўйиши билан боғлиқ. Блокада чегара пунктларида давом этмоқда, аҳоли эса очлик ва хавф-хатар остида қолмоқда.