Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.
Прогнозга кўра, душанба-сешанба кунлари республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати максимуми +43 даражагача, жануб ва чўлларда +45 даражагача кўтарилади, чоршанба-пайшанба кунлари эса ҳафта бошига нисбатан 1—2 даража пастроқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 21-23 июлда 35-40°, 24 июлда 37-42° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 24-29°, кундузи 38-43° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 21-22 июлда 38-43°, 23-24 июлда 36-41° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 21-22 июлда 40-45°, 23-24 июлда 38-43° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 21-23 июлда 36-41°, 24 июлда 35-40° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 21-22 июлда 30-35°, 23-24 июлда 27-32° бўлади.