Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво аризасини тайёрламоқда

Озарбайжон ҳукумати AZAL авиакомпанияси самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро судга мурожаат қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрламоқда.
Президент Илҳом Алиев:
“Самолёт атрофидаги ҳодиса ойдек равшан. Етти ойдан бери Россиядан аниқ жавоб йўқ. Фақат битта жавоб: ‘Тергов давом этмоқда’.”
Озарбайжон Бош прокурори бир неча бор Россия Тергов қўмитасига мурожаат қилган, аммо натижасиз. Алиев халқаро судга ҳужжат топшириш нияти борлигини тасдиқлади.