Россия Украинага қарши бир вақтнинг ўзида 2000 тагача дрон билан ҳужум уюуштиришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлигининг Украинага ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари генерал-майор Кристиан Фройдинг маълум қилди.
Унинг айтишича, Москва дрон ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширмоқда, ва бундай оммавий ҳужумлар Украина ҳаво мудофааси тизими учун жиддий синов бўлади. Генералнинг баҳосига кўра, Украинага дронларга қарши самарали воситалар керак бўлади.
Шунингдек, у Хитой Украинага дронлар учун бутловчи қисмлар етказиб беришни тўхтатгани ва бу соҳадаги экспортни тўлиқ Россияга йўналтирганини билдирди.
«Масалан, Украина бир неча ҳафта олдин ўз дронлари учун Хитойдан эҳтиёт қисмлари оларди, ўзининг дрон ишлаб чиқариш занжири мавжуд эди. Ҳозирда Хитой дронларини ва уларнинг бутловчи қисмларини фақат Россияга экспорт қилмоқда. Биз бунинг натижасини Россиянинг Украинага ҳужумларида кўряпмиз», — дея қўшимча қилди генерал Бундесвернинг YouTube каналидаги интервюсида.