Россиянинг Челябинск вилоятида қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштирилган аёл рус тили имтиҳонини топширолмагани учун патент ололмаган. Шу тариқа у РФда ноқонуний мақомда қолган.
Аёл Бош консулхона билан боғлангач, дипломатлари ва фаол ватандошлар кўмагида унга “Екатеринбург-Тошкент” авиарейсига чипта харид қилиб берилган.
Фуқаро 19 июль куни Бош консулхона ходимлари томонидан доимий яшаш манзилига кузатилди.