Доҳа келишуви: Конгода тўқнашувларни тўхтатишга қадам қўйилди

Доҳа келишуви: Конгода тўқнашувларни тўхтатишга қадам қўйилди

19 июль куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Конго Демократик Республикаси (КДР) ва M23 исёнчи гуруҳи мамлакатнинг шарқига тарқалган низони бартараф этишга қаратилган “тамойиллар декларацияси”ни имзолади.

Томонлар дарҳол ўт очишни тўхтатиш ва барқарор тинчликни таъминлаш бўйича расмий музокараларни бошлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

М23 гуруҳи 2025 йил бошларида Гома шаҳрини эгаллаб, Шимолий ва Жанубий Киву вилоятларида таъсир доирасини кенгайтирганидан сўнг, можаро яна авж олди. Бу минглаб инсонлар ҳалок бўлиши ва юз минглаб аҳоли ўз уйини тарк этишига сабаб бўлди.

БМТ Руандани M23 ҳаракатига ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатганликда айблади, бироқ Руанда пойтахти Кигали бу айбловларни рад этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: