Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

«Report»нинг Яқин Шарқ ОАВларига таяниб хабар беришича, Эрон метеорология хизмати маълумотларига кўра, мамлакатнинг 31 вилоятидан камида 18 таси, жумладан Теҳрон, жума куни бошланган ва пайшанбагача давом этиши кутилган ғайритабиий иссиқликдан жабр кўрмоқда.

Жануб ва жануби-ғарбий вилоятларда ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражадан ошган. Бу сабабли камида 10 та вилоятда, жумладан пойтахтдаги ҳукумат идоралари ҳам, сув ва электр энергиясини тежаш мақсадида вақтинча ёпилган.

Иссиқлик тўлқини яқинда кузатилган ёмғирчиликнинг кескин камайиши билан бирга келди. Бу ҳолат Теҳронни таъминловчи тўғонларда сув сатҳининг «сўнгги 100 йилдаги энг паст кўрсаткич»га тушишига олиб келган. Шаҳар аҳолиси бир неча соатлик сув узилишлари тўғрисида шикоят қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: